Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қўйилади. Бу ерда эса ҳеч бир қарина келмаган. Демак намоздан мурод маййитга ўқиладиган шаръий намоз эканлиги аниқ. «Шаҳидга намоз ўқилгани ҳақидаги ҳадислар намоз ўқилмагани ҳақидаги ҳадисларни мансух қилади. Чунки улардан бири, яъни Уҳудда ўлдирилганларга саккиз йилдан кейин намоз ўқилгани ҳақидаги ҳадис ҳамма ҳадислардан кейин келган. Чунки Ибн Ҳиббон ривоятида: «Сўнг уйига кириб то Аллоҳ қабз қилмагунича чиқмади», дейилган», деб ҳам айтилмайди. Чунки ҳадиснинг кейин келганлигининг ўзигина мансух бўлишга далолат қилиш учун етарли эмас. Аксинча мансух бўлганини билдирадиган бошқа бир қарина ҳам бўлиши керак. Бу ерда эса ҳеч бир қарина йўқ. Демак мансух бўлиш ҳам йўқ. Шунинг учун бу ривоятларнинг ҳаммаси эътиборли бўлиб қолаверади ва улардан шаҳидга намоз ўқимаслик жоиз, деган маъно олинади. Зеро Росулуллоҳ с.а.в.нинг Бадрда ўлдирилганларга ҳам, Хандақ ғазотида ўлдирилганларга ҳам, Хайбарда ўлдирилганларга ҳам намоз ўқигани ривоят қилинмаган. Шунингдек бу ривоятлардан шаҳидга намоз ўқилса бунда ҳеч бир зарар йўқ, деган маънони тушунса ҳам бўлади. Шунинг учун одамларнинг шаҳидларга намоз ўқишларига монелик қилинмайди.


Шаҳидга жаннат бўлиши ҳақида Қуръон насси гувоҳлик бергани учун у шаҳид деб аталади. Аллоҳ Таоло деди:


إِنَّ اللّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُم بِأَنَّ لَهُمُ الجَنَّةَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللّهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ

«Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди – улар Аллоҳ йўлида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар»                                               [Тавба: 111]
Муслим Жобирдан шундай деганини ривоят қилди:


«قَالَ رَجُلٌ: أَيْنَ أَنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنْ قُتِلْتُ؟ قَالَ: فِي الْجَنَّةِ فَأَلْقَى تَمَرَاتٍ كُنَّ فِي يَدِهِ ثُمَّ قَاتَلَ حَتَّى قُتِلَ»

«Бир киши деди: (Сувайд ривоятида: бир киши Набий с.а.в.га Уҳуд кунида деди, дейилган) Ё Росулуллоҳ, агар ўлдирилсам мен қаерда бўламан? Пайғамбаримиз с.а.в: жаннатда, деб жавоб бердилар. Шунда у қўлидаги хурмоларни отиб юбориб жангга кириб кетди ва ўлдирилгунига қадар жанг қилди». Анас ибн Моликдан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ

 

219-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247